Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди

03.12.2018 | Иқтисод | 3474

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 декабрьдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 15.65 сўмга ўсди ва 8314.85 сўмни ташкил қилди.

Евро курси -3.04 сўмга тушди, 9408.25  сўмга етган. 1 Россия рубли 1.54 сўмга арзонлаб, 123.85 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.