Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Покистондан Афғонистон ва “Толибон” масаласи бўйича ёрдам сўради
3.12.2018 17:03,  
6

АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон бош вазири Имран Хонга Афғонистон тинчлик жараёнида ёрдам бериш масаласида мактуб юборди, деб хабар қилди Geo TV телеканали.

Телеканал хабар беришича, душанба куни Имран Хон журналистларга АҚШ президентидан хат олганлигини маълум қилди.

Бош вазир сўзларига кўра, Трамп Покистондан тинчлик жараёнида ўз ролини ўйнаши, шунингдек, “Толибон” ҳаракати вакилларини афғон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришига чорлашга ёрдам беришини сўради.   

Бундан аввал Трамп Покистонга маблағ беришни рад этиш бўйича ўз маъмурияти қарорини қўллаб-қувватлади. У Исломобод АҚШ учун ҳеч нарса қилмаётганини айтади.

Покистон ўз ҳудудида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбари Усам Бен Ладен яширинишга ёрдам берди деб қўшимча қилди Трамп.

Бунга жавобан Покистон бош вазири, 11 сентябрдаги терактда мамлакатнинг бирорта фуқароси иштирок  этмаганлиги ва Покистон АҚШга терроризмга қарши урушда ёрдам бераётганини айтади. Кейинчалик Покистон ТИВ Исломобод АҚШга терроризмга қарши курашда ёрдам бермаётганлиги бўйича Трампнинг баёноти бўйича протест киритиш учун АҚШ элчихонасининг вакилини чақириб олганди.

27-28 ноябрда Женевада Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилди.

Учрашув халқаро жамжамият томонидан Афғонистонда миллий тинчлик жараёнига ёрдам бериш, афғон ҳукуматининг ислоҳот дастурларининг ижроси, Афғонистонга қаратилган минтақавий иқтисодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди.

Музокаралар якунлари бўйича “Толибон”ни Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтишга чақириш ҳақида баёнот қабул қилинди.

Тинчлик жараёнининг бошлаш бўйича “Толибон” вакиллари тақдим этган асосий шарт – бу барча хорижий қўшинларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш жадвалини келишишдир.

Улар бу масалани Қобулдаги ҳукумат билан эмас, балки АҚШ билан муҳокама қилиш ниятида.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан