Аччиқ қалампирдан “аччиқ сабоқ”

03.12.2018 | Блог | 4131

Чили номли қалампирга дунёнинг кўплаб мамлакатларида доимий талаб бор. Ундан озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида кенг фодаланилади, деб ёзади “Халқ Сўзи”  нашри муаллифларидан бири Ринат Абдульманов.

Ўзбекистонда ҳам ушбу ўсимликни баъзан “янги ўзбек пахтаси” деб атай бошлашди, чунки маркетологлар уни “пахтадан ҳам кўпроқ даромад келтириши мумкин” дейишган эди. Дунё бозорида чили қалампирининг нархи бир тоннасига 8600 долларни ташкил қилар эди.

Ушбу фаолиятни самарали ташкил қилиш мақсадида, ҳатто  “Сhiliuz” МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳам ташкил қилинган эди. Улар маҳсулотини етиштириш уни экспорт қилинишини таъминлашлари керак эди.

“Режага кўра, етиштирилган маҳсулот Жанубий Осиё ва Европа мамлакатларига экспорт қилиниши кера эди. Лекин ушбу ҳудуд мамлакатларига қалампир олиб кириш вақтинча таъқиқланган экан. Натижада тайёр маҳсулотга экспортерлар томонидан талаб миқдори кескин камайиб кетди”, - дейди  Сhiliuz вакили Максуд Карабоев.

“Фермерлар етиштирилган маҳсулотни ҳўл кўринишда сотишни режалаштиришган эди. Чунки шундай ҳолда қалампирнинг нафақат кўриниши чиройли, балким унинг вазни ҳам бир неча баравар оғир бўлади. Бу тижорат нуқтаи назаридан ҳам даромадлироқ бўларди. Лекин маҳсулот пишиб етилган вақтда харидор топилмади. Кетган харажатларни қисман бўлсада қайтариш учун деҳқонлар қалампирни қуритиб сотишга мажбур бўлишди. Ноябрь ўрталарида экспортчи компаниялар 142 тонна қуритилган қалампир сотиб олишди. Маҳсулот хўл кўринишда сотилганда унинг вазни 5 баравар оғир бўларди”, - дейди Жомбой туман қишлоқ хўжалиги  бўлими  бошлиғи Ботир Назаров.

Айни дамда етиштирилган маҳсулотлани Қашқадарёнинг “Бек агро” МЧЖ корхонаси  сотиб олмоқда. Йил бошида қалампир плантацияларини яратиш учун Жомбой туманига 7 миллиард сўм кредит маблағлари юборилган эди. Уларни фоиз тўловлари билан банкларга қайтариш – фермерларнинг  қўлидан келмаса керак. Келажакда  уларни ушбу маҳсулотни етиштиришга кўндириш қийин бўлади.

Мутахассислар фикрига кўра, экспортчи компаниялар фермерларга бўлажак ҳосил учун молиявий кафотлатлар беришлари керак. Шунингдек тайёр маҳсулотни қайта ишлайдиган ва шок услубида музлатадиган ва вакуумли упаковка қиладиган ускуналар керак бўлади. Ушбу чоралар бозор инжиқликларига қарамасдан маҳсулотни харидорларга исталган вақтда максимал даражада “свежий” кўринишда етказиб бериш имконини яратади.

Маълумки Ўзбекистонда бугунги кунда бундай тизимлар мавжуд эмас. Натижада фермерлар аччиқ қалампирдан кутилган юқори даромадни эмас “аччиқ сабоқ ” олишди.