Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эксперт: Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади
4.12.2018 17:57,  
16

Келдажакда аёллар жон-жон деб рўмол ўраб юрадиган бўлади, дейди Россиялик мода эксперти ва мода тарихчиси, санъатшунос Александр Васильев.

“Бугун исталган модалар сайтининг очсангиз, янги йил учун энг оммавий маслаҳат - қандай қилиб рўмол ўраш. Мен буни беш йил олдин башорат қилгандим. Ўшанда менга – биз барбир рўмолда юрмаймиз дейишганди. Мен эса – жон деб рўмол ўраб юрасизлар дегандим. Мусулмонлар кўп бўлган малакатда эртами-кечми шундай услуб мода бўлиши аниқ. Россияда эса мусулмонлар кўп”, - дейди Васильев.

Эслатиб ўтамиз, Александр Васильев Россиянинг “Биринчи канали”ида “Модный приговор” телекўрсатувини олиб боради. Васильев ҳар доим Ўзбекистонда ишлаб чиқилган анъанавий матолар, кийимларни жуда юқори баҳолайди. Ундан ташқари у ҳар йили мода оламида ишлайдиган бир гуруҳ мутахасисслар билан Ўзбекистонга саёҳат қилади. Сўнгги ташрифларидан бирида биз Васильев Хивада рақсга тушгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан