Нукусдаги йирик қурилиш моллари бозорида ёнғин содир бўлди

05.12.2018 | Жамият | 2475

Ўзбекистон ДЁХХ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғиндан дўконнинг 28 кв.м. майдонда том қисми зарарланган.

Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғинга 3та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришдаги эҳтиётсизлик натижасида келиб чиққан. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан ёнма-ён турган 7та савдо дўконлари (500 кв.м) сақлаб қолинган.