Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада пахта ёғи ичидан совун чиқди
5.12.2018 17:08,  
58

Фарғона вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Марғилон шаҳрида пластик идишларда қадоқланган “Antiqa olam” пахта ёғи таркибида совун қолдиғи мавжудлиги, шунингдек, кислота миқдори ҳам меъёрдан ортиқлигини аниқлади

Пахта ёғи ёрлиғи O‘zDSt 816:2015 давлат стандартининг 5.3.1 банди талабларига номувофиқ бўлиб, барча ёритилиши лозим бўлган маълумотлар тўлиқ ёритилмаган. Маҳсулот миқдори, меъёрий ҳужжат белгиси (O‘zDSt 816:2015) ёрлиқларда кўрсатилмаган, маҳсулотнинг энергетик қийматлари нотўғри ёзилган.

“Antiqa olam” ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчиси “Shaxriyor Еlyor” оилавий корхонаси раҳбари Шаҳриёр Дониёровнинг айтишича, бу сифатсиз маҳсулотларни кимдир улрнинг брендидан фойдаланиб, тайёрламоқда. Бу ҳақда 15 кун аввал Бухоро вилояти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ариза билан мурожаат қилинган. Битта шундай 5 литрли ёғ қадоқланадиган яширин цех топилган. Яна бир фирибгар тадбиркор Навоий вилоятига худди шундай ёғ қадоқлаб жўнатибган.

Ҳозир мазкур ҳолатни Бухоро вилояти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўрганмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан