Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФИФА "Миллий" стадиони янгилаш учун маблағ ажратади
5.12.2018 19:18,  
11

ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер Ўзбекистонга ташриф чоғида "Миллий" стадионига ташриф буюришди, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол ассоциасияси.

Меҳмонлар янги мавсум олдидан стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди. Мазкур лойиҳа бўйича келгусида "Миллий" стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган.

3-4 декабрь кунлар Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Афғонистон, Ироқ, Қирғизистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Яман ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари вакиллари қатнашди. 

Семинар давомида FIFA Forward дастури бўйича истиқболли режалар муҳокама қилиниб, қатнашчилар бу борада ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, ФИФА ташкилотининг турли департаментларидан ташриф буюрган мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашишди.  Жумладан, Осиё ва Океания миллий ассоциациялари директори Санживан С Баласингам, Осиё ва Океания миллий ассоциациялари лойиҳалари бўйича координатор Элиа Де Сантис, Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциацияларини ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳибаний, Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциациялари координатори Андрей Вашкевич  FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар беришди.

Шунингдек, семинар давомида миллий футбол ассоциацияларнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ҳам муҳокама қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг энг ҳашаматли стадиони "Бунёдкор" номи "Миллий" этиб ўзгартирилганди. Стадионнинг очилиши маросими 2012 йил 28-сентябрда бўлиб ўтган. Стадион 34 минг томошабинга мўлжалланган. Бу йил халқ майдонига айланди, чунки унда аввал ўйнаган “Бунёдкор” футбол жамоаси уни ўзининг жамоа балансига ўтказмаган. Спорт объектида электр энергияси ва сувдан фойдаланиш қарзи 100 миллион сўмни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан