Ўзбекистон бош вазири украиналик ҳамкасбини савдо бўйича чекловлар мавжуд эмаслигига ишонтирди

05.12.2018 | Ўзбекистон | 2337

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари — Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Степан Кубов телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади Spot.

Ҳар иккала мамлакат мансабдорлари Украина ва Ўзбекистон бозорларига товарларнинг киришини таъминлаш, шунингдек мамлакатлар ўртасида савдо муносабатларини шакллантириш аҳамияти масалаларига эътибор қаратди.

«Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий мулоқотни йўлга қўйишнинг муҳим воситаларидан бири Украина—Ўзбекистон кенг қамровли ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси ишини қайта йўлга қўйишдир», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон бош вазири комиссия ишини қайта йўлга қўйиш муҳим эканлигини қўллаб-қувватлади ва чекловларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ҳар иккала мамлакат бозорларига ўзаро товар етказишда муаммоли жиҳатлар тартибга солинишига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия Украинага ўзбек автомобиллари импортига нисбатан аксилсубсидия суриштирувнинг тўхтатилганлигини маълум қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.