Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Бурса шаҳрида ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
5.12.2018 20:49,  
84

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг биринчи котиби консул Амирсаид Агзамходжаев, консул ёрдамчиси Фазлиддин Усмонов ва элчихона вакиллари 3-декабрь куни Туркиянинг Бурса шаҳрида жойлашган Uludağ университетида таҳсил олаётган талабалари билан учрашув ўтказишди.

Амирсаид Агзамходжаев Президент томонидан мамлакат учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларнинг комил инсон бўлиб етишиши учун зарур шароит яратиш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қилинаётганлиги борасида тушунтириш берди.

Учрашувдан мақсад, талабаларнинг муаммоларини ўрганиш, Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни бирлаштириш ва ўқишга янги келганларга ёрдам кўрсатиш, балки икки давлат ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларнинг ривожланишига ҳам ҳисса қўшиш эканлиги қайт этилди.

Маълумот учун, Туркия Олий таълим кенгаши маълумотига кўра, айни пайт мазкур мамлакатнинг олий ўқув юртларида 840 нафар ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан