«Ўзбекистонлик талабалар жамияти» Истанбул бўғозида ташкил этиладиган бепул саёҳатга барча ёшларни таклиф қилади

06.12.2018 | Жаҳон | 2713

Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон Ассоциацияси Туркия Вакиллиги асосида ташкил этилган «Ўзбекистонлик талабалар жамияти», Ўзбекистон Истанбул Бош Консулхонаси билан ҳамкорликда 23 декабрь куни Истанбул шаҳрида навбатдаги учрашувини ўтказади.

Учрашув Истанбул бўғози бўйлаб саёҳат уюштирадиган кемада самимий суҳбат ва дастурхонга «ўзбек палови» тортилган ҳолда ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбир, Туркиядаги барча ўзбекистонлик талабалар билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш, ўзаро ёрдамлашиш. Талабалар дуч келган муаммоларида, қийналган масалаларида маслаҳат бериш, амалий ёрдам кўрсатиш, Туркияда ишлаётган ва ўқиш истагида бўлган ўзбек ёшларига университетга кириш билан боғлиқ ишларда маслаҳатлар бериш, улар билан учрашувлар уюштириш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон фуқароси бўлган барча ёшлар қатнашиши мумкин.

Тадбирда қатнашиш мутлақо бепул. Қатнашиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари керак: https://goo.gl/forms/QgKlkbFWwiKGBEmv2

Маълумот учун, Туркия Олий таълим кенгаши маълумотига кўра, айни пайт мазкур мамлакатнинг олий ўқув юртларида 840 нафар ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.