Германияда энг қиммат “пул дарахти” ўрнатилди (видео)

06.12.2018 | Жаҳон | 2472

Мюнхенда қиймати 2,3 миллион евро бўлган Европанинг арчаси ўрнатилди.

Баландлиги уч метр бўлган арча 2018 та Wiener Philharmoniker олтин тангалари билан безатилди.

Pro Aurum офисида ушбу арча туну-кун қўриқчилар назорати остида бўлади.

Меҳмонлар 3-15 декабрь кунлари арчани кўришлари мумкин.

“Пул дарахти” қандай бўлишини видеода томоша қилинг.