Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ сенати саудия шаҳзодаси жазоланишини талаб қилмоқда
6.12.2018 17:39,  
5

АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари конгресс юқори палатасига Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Саудни журналист Жамол Хашогги ўлими туфайли жавобгарликка жалб қилиш талаби битилган резолюция лойиҳасини тақдим этди.

Саудия Арабистони ҳукуматига мухолиф бўлган журналист Хашогги американинг Washington Post нашрида шарҳловчи бўлиб ишлаган ва 2017 йилдан АҚШда яшаб келган, Туркияда 2 октябр куни, Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллиги биносига киргач изсиз йўқолган. Сал кейин Истанбул прокуратураси Хашогги қасддан ўлдирилгани, бош консуллик биносида бўғиб ўлдирилганидан сўнг журналист танаси бурдаланиб йўқ қилингани ҳақида эълон қилган эди.

АҚШ Сенати резолюцияси лойиҳаси республикачи сенатор - Линдси Грэм томонидан Республикачилар ва Демократлар партиялари вакиллари томонидан тайёрланган. Ҳужжат, агар у қабул қилинмаса, қонуний кучга эга бўлмайди, шунчаки сенат позициясини қайд этади.

Ҳужжатга кўра Муҳаммад бин Салмон меросхўр шаҳзода сифатида, "қотиллик вақтида хавфсизлик кучларини назорат қилгани учун", тўғридан-тўғри жиноятда айбдор деб эълон қилинмоқда.

"Ушбу идора(АҚШ сенатига - таҳр.)га тақдим этилган далиллар ва таҳлилларга таяниб, сенат Муҳаммад бин Салмон Жамол Хашогги ўлимига аралашганига юқори даражада ишонч билдиради… Қўшма Штатлар Ҳукуматини ва дунё ҳамжамиятини Жамол Хашогги қотиллигида айбдорлар барча томонларни, шу жумладан Муҳаммад бин Салмонни жавобгарликка тортишга чорламоқда", - дейилган ҳужжат матнида.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони Қатар билан дипломатик алоқаларни тиклашга, бу давлат билан бўлаётган можаронинг сиёсий ечимини топиш борасида келишиши, саудиялик блогер Раиф Бадавий, "саудия аёллари ҳуқуқи учун" ҳаракати фаоллари ва бошқа ҳибсга олинган сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга даъват қилинган.

Хашоггининг ўлдирилиши атрофида вазиятнинг зидийлашуви Саудия Арабистонининг қатор давлатлар билан муносабатлари ўткир тус олишига олиб келди. Аммо АҚШ президенти Дональд Трамп иккиёқлама муҳим сиёсий ва иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш учун қироллик билан можарога бормаслигини маълум қилди. Бу қарорни Трампнинг АҚШдаги ва хориждаги рақиблари қаттиқ танқид остига олдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан