Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк майда пуллар, қайтимларни тўлиқ бериш ва нақд пулларга доир муҳим мурожаатни эълон қилди
6.12.2018 17:59,  
9

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Марказий банкининг қўшма мурожаатини эълон қилди.

2018 йилн июль ойидан Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган.

“Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас. Шу сабабли, харид қилинган товарлар бўйича қайтим ўрнига сотувчи томонидан кам баҳоли турли товарларнинг қайтарилишидан норози бўлсангиз Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли “ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз сўралади”, - дейилган мурожаатда.

Тадбиркорлар диққатига эса, савдо дўконлари, супермаркетлар, умумий овқатланиш корхоналари, дорихоналар, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари харидорларга қайтим пулларини тўлиқ беришни таъминлаш мақсадида, майда қийматдаги тангаларни олиш юзасидан хизмат кўрсатувчи банк филиалларига мурожаат қилишлари лозимлиги айтилган.

Ўз навбатида, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик субъектлари тижорат банклари орқали:

- банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида майда қийматдаги тангалар билан таъминлаб берилади;

- банкнот кўринишидаги нақд пул маблағларини майда қийматдаги тангаларга алмаштириб олишлари мумкин бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан банклардан 50, 100, 200, 500 сўм қийматдаги тангаларни олишда муаммолар юзага келганда, Марказий банкка мурожаат қилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан