Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Литва Россияга қарши санкция киритди
7.12.2018 20:44,  
3

Вильнюс Қора денгиздаги ҳолатдан сўнг Россияга қарши санкция киритди. Бу ҳақда Литва президенти Даля Грибаускайте Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув чоғида маълум қилди.

“Биз халқаро ташкилотлар Россия ҳаракатларига қарши ҳеч қандай чора кўрмаганлигини биламиз, бироқ биз Керч бўғозидаги ҳужумга қарши протест сифатида ўзимизнинг миллий санкцияларимизни жорий этдик”, - деди Литва президенти.

Литва президенти сўзларига кўра, биринчи бўлиб санкция киритиш осон бўлмади.

“Масалан, биз Россиядан шахсий таҳдидларни олмадик, аммо менинг вазирларим, Литва ташқи ишлар вазири уларни олди”, - деб қўшимча қилди у.

Шу ўринда Грибаускайте айнан қандай санкциялар киритилганлиги ва вазирлар қандай таҳдидларни олганлигига аниқлик киритмади.

Брюсселдаги манбаа маълумотларига қарагандан, Европа иттифоқининг қатор давлатлар, хусусан Франция ва Германия Россияга қарши янги чекловларни жорий этишни ўйлашмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан