Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия ИИВ ва Мудофаа вазирликларига рақиб эканини айтди
8.12.2018 15:14,  
27

"Нима учун Миллий гвардияни ташкил қилдик? Нега десангиз, Ички ишлар органига жамоат тартибини сақлаш бўйича рақобат бўлиши керак. Битта органга ишонсак, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Фақат ИИВ эмас, керак бўлса Мудофаа вазирлигини ҳам қўшамиз", деди Конституциянинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

"...жиноят олдин қачон содир бўларди? Кечаси 11дан (эрталаб) олтигача. Лекин 11 дан олтигача ҳамма идоралар раҳбарлари дам оларди. Бу қандай жиноятни жиловлаш бўлди? ... Шу учун кечаси Тошкентда судья ҳам, прокурор ҳам ишлайди. Кечаси Тошкентда ишлайдиган алоҳида Миллий гвардия, алоҳида ички ишлар органлари раҳбарлари (бор). Бевосита 24 соатлик ишга ўтилган", - деди президент.

Давлат раҳбари сўзларига кўра, Ўзбекистонда умумий жиноятчилик 36 фоизга камайиши эришилгани, 3205 та ёки 35 фоиздан зиёд маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Мирзиёев Миллий гвардия нима учун тузилганига тўхталар экан, у мамлакат тинчлигини сақлаш учун тузилганини таъкидлади.

"...жаҳон ҳамжамиятига чиқаяпмиз Ўзбекистон номини тараннум этиб. Улар биринчи сўрайди, у юрт тинчми деб. Энг катта кафолат ана шу тинчлигимиз. Шуни учун кеча битта қарор қабул қилдик. Қорақалпоғистон республикасида жиноятчиликнинг олидини олиш бўйича мутлақо янги тизим - Қорақалпоғистон тажрибаси бўлади", - деди Ўзбекистон раҳбари ва бу ҳақда кейинчалик ўзи ҳисобот беришини қўшимча қилди.

Ўзбекистон раҳбари коррупция бор жойда жиноят очилмай қолишини, шу боис, эндиликда жиноятни очмайдиган участкавойлар жаримага тортилишини қўшимча қилди.

"Ҳозир ички ишлар тизимида ҳамма бир хил ойлик олади. Энди ундай бўлмайди. Жиноятни очган одамга ойлигига катта пуллар берамиз, жиноятни очмаган участкавойлар ойлигига 50 фоиз жарима соламиз. Адолат ҳамма жойда бўлиши керак. Ишлаган одамни рағбатлантирамиз, ишламаган одамлар билан хайрлашамиз", деди Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан