Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИББ йўлларни ажратиш учун ўрнатилган тўсиқларнинг зарарини тан олди
10.12.2018 01:48,  
3

Бу бошиданоқ равшан эди, бироқ Тошкент кўчаларида ажратувчи тўсиқларнинг хавфли эканини тан олиш учун йиллар талаб қилинди.

6 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Азиз Садировнинг маълум қилинишича, пойтахт ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан кўчалар ўртасидаги барча металл тўсиқлар демонтаж қилинмоқда.

Айни вақтга қадар уч-тўртта кўча қолди, тез орада улар ҳам демонтаж қилинади, деди ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари.

Иккинчи ҳаёт. Демонтаж қилинган панжаралардан мактаблар ва болалар боғчаларида девор сифатида фойдаланилмоқда.

ЙҲХБ йўл ҳаракати назорат катта инспектори Александр Филипповнинг сўзларига кўра, тўсиқларнинг олиб ташланиши аварияларнинг камайишига олиб келди.

«Мазкур тўсиқларни олиб ташлаш билан биз пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲ сонини камайтирдик. Кўз илғаш даражаси яхшиланди, чорраҳаларда айланиш осонлашди», — деди у.

«30 та кўчага ўрнатиладиган металл тўсиқлар нафақат ҳайдовчиларга, балки пиёдаларга ҳам халал берди. Улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламади. Ҳатто светофорда ҳам йўлни кесиб ўтишда яхши кўринмас эди», — деди катта инспектор.

Тўсиқлар сабабли авария ва қурбон бўлгани аниқ эмас. Май ойида пойтахт ободонлаштириш бошқармаси вакили ҳар куни тўрт-беш секцияни қайта тиклашга тўғри келганини маълум қилган эди. «Худонинг берган куни машиналар тўсиқларга бориб урилади… Йилига 1500 га яқин шундай ҳолатлар содир бўлмоқда», — дея хабар қилинди ҳокимиятда тўсиқларга бағишланган йиғилишда.

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кўп километрлик тўсиқлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан