Россияда прокуратура полиция ходимига пора таклиф қилган 25 ёшли ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Россиянинг Жанубий транспорт прокуратураси хабар қилди.
Жорий йилнинг декабр ойида Волгорад-1 станция темир йўл вокзали биносида Ўзбекистон фуқароси полиция ходими Россияга кириш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортмоқчи бўлган танишига ёрдам беришга уринган. Мигрант ИИВ ходимига 1000 рубль миқдорида пора таклиф қилган, аммо полиция ходими пул олишдан бош тортган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди ва прокуратура текшурувни ўз назоратига олди.