Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални сайёҳлардан қутқармоқчи
10.12.2018 19:13,  
7

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги Тож Маҳал мақбарасига ташриф буюриш нархи 200 рупийга (уч долларга) оширилди. Бу ҳақда Ҳиндистон археология бошқармаси бошлиғи Васант Кумар Сварнкаар хабар берди.

Қўшимча тўлов обиданинг асосий жойи — Бобурийлар авлоди бўлган Шоҳ Жаҳон ва унинг рафиқаси Мумтоз Маҳалбегим қабрларини зиёрат қилишни хоҳлайдиганлардан ундирилади. Бунинг учун эндиликда чипта учун маҳаллий аҳоли 250 рупий (3,5 доллар), хорижликлар эса 1,3 минг рупий (18,5 доллар) тўлайди.

Ҳиндистон маданият вазирлигининг РИА Новостига маълум қилишича, мазкур қарор Тож Маҳалга ташриф буюрувчилар сонини чеклашга хизмат қилади, сабаби қадимий қадамжонинг ички қисми туристларнинг тўхтовсиз оқими туфайли бузилишда давом этмоқда.

“Аввалига Тож Маҳални бундай кўп миқдордаги зиёратчилардан қутқариш учун ҳатто иккита чипта тизимини киритиш режалаштирилган эди”, - дейди вазирлик вакили.

Эслатиб ўтамиз, Тож Маҳал Заҳириддин Бобурнинг эвараси бўлган Шоҳ Жаҳон томонидан рафиқаси, ўн тўртинчи фарзандини дунёга келтираётганда ҳаётдан кўз юмган Мумтоз Маҳалбегим шарафига XVII асрда бунёд этилган. Ўзида форс, ҳинд ва араб меъморчилик услубларини мужассамлаштирган. Ушбу сеҳрли мажмуа ҳалигача бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Мазкур кўҳна обида Ҳиндистоннинг “ташриф қоғози” ва у ердаги энг машҳур ёдгорлик ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан