Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюроси ходими жиноятга қўл урди
10.12.2018 19:35,  
10

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими давлат инспектори Умид Каримов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик жиноятига қўл урди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат инспектори лавозимида ишлаган У. Каримовнинг вазифаларига электр, табиий газдан фойдаланаётган истеъмолчилар томонидан тўловларни ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, ўзига бириктирилган ҳудуддаги фуқароларнинг яшаш хонадонларига ўрнатилган электр ва табиий газ ҳисоблагич кўрсатгичларини кўрикдан ўтказиб, компьютер базасига киритиб бориш каби юмушлар кирарди.

У Фарғона туманидаги «Илғор» маҳалласида яшовчи С.Х.нинг яшаш хонадонига бориб, унинг фойдаланилган табиий газ учун тўловларини Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари томонидан ундирилишини билса-да, нафснинг куйига учади. Унинг ҳақиқатда фойдаланилган табиий газдан бўлган 482 минг 928 сўм қарздорлигини 2 миллион 850 минг сўм деб, уни алдаб 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ушбу пуллардан 50 АҚШ доллари миқдоридагисини 400 000 сўм пул ҳисобида С.Х.нинг абонент ҳисоб рақамига тўлаб, қолган 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг «Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида У. Каримовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин дилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, жиноят иши бўйича моддий зарар тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг «в» банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўлланилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан