Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура “Трансферт нархлари тўғрисида” қонун лойиҳасини тайёрлади
11.12.2018 14:46,  
149

Трансферт нархлар тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди. Қонун лойиҳаси Бош прокуратура томонидан тайёрланган.

Қонуннинг мақсади ўзаро алоқадор шахслар ўртасида амалга ошириладиган битимларда трансферт нархни шакллантириш ва қўллашда юзага келадиган Давлат бюджетига йўқотишларни олдини олишдан иборат.

Трансферт нарх – ўзаро алоқадор томонлар ўртасида шаклланадиган ва мустақил томонлар ўртасида битимларни амалга оширилишидаги бозор нархларининг чегараси инобатга олинган ҳолда объектив шакллантириладиган бозор нархидан фарқ қиладиган, қонунга мувофиқ назорат қилинадиган товар (иш, хизмат)нинг нархи.

Қонун лойиҳасида айтилгандек, агар шахслар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва/ёки бундай шахслар фаолиятининг ёки мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг фаолиятининг иқтисодий натижалари бундай шахслар ўртасида амалга ошириладиган битимларнинг шартлари натижаларига таъсир қилса, шахслар ўзаро алоқадор шахслар деб эътироф этилади.

Назорат қилинувчи битимларнинг трансферт нархлари шакллантирилишини назорат қилишда солиққа тортиш мақсадида ваколатли органлар қонун билан назарда тутилган қуйидаги усуллардан фойдаланадилар: солиштирма бозор нархлари усули; келгуси реализация нархи усули; харажат усули; солиштирма рентабеллик усули; фойдани тақсимлаш усули;

Қонунчиликни бузиш ҳолатлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ёки тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлика-тахлил натижалари бўйича назорат қилувчи органларининг ташаббуси, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини текширишга асосан трансферт нархлари масалалари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ҳисобланиши ва тўланишини текшириш ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Қонун лойиҳаси 26 декабргача муҳокамада бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан