Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Навоий кўчасида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди
11.12.2018 16:59,  
10

Бугун, 11 декабрь куни эрталаб соат 07:23 да 101 қисқа рақамига «4-автобус саройи» МЧЖга тегишли бўлган, «Эркин — Олой бозори» йўналишида қатновчи 57-сонли Mercedes-Benz Low Floor русумли автобуснинг ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг шахсий таркибининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 07:29 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.

Ёнғиннинг дастлабки сабаби сифатида автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан