Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда номаълум шахс 4 кишини отиб ўлдирди
12.12.2018 12:22,  
9

Номаълум эркак киши Франциянинг Страсбург шаҳри марказидаги Гран Аркадес ва Пляс Клебер кўчалари кесишмасида ташкил қилинган Рождество ярмаркасида одамларни автомат қуролдан ўққа тутди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

“Отишма оқибатида 4 киши қурбон бўлди, камида 12 киши жароҳатланди. Улардан 6 нафари оғир аҳволда”, - дейилган хабарда.  

Шундан сўнг жиноятчи ўғирланган таксида ғойиб бўлган. Отишмада унинг ўзи ҳам жароҳат олган.   

Ушбу ҳодиса Франция президенти Эммануэль Макрон шахсий назорати остига олинган. Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер воқеа джойига етиб келган. Франция ҳукумати ушбу воқеани – теракт сифатида кўриб чиқмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан