Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда
12.12.2018 20:46,  
29

11 декабрда эълон қилинган Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёда 14 млн нафар одам ва 4,7 млн нафар бола тўйиб овқат емасликдан азият чекмоқда, деб ёзади "Турон 24".

Минтақада 2014 йилдан тўйиб овқат емаслик даражаси камайиш ўрнига 6 фоиз атрофида тўхтаб қолган. 2016-2017 йилларда Марказий Осиёдаги тўйиб овқат емаётган одамлар сони умумий маънода бир оз кўпайди.  

Дастлабки натижаларга кўра, эркаклар ва аёллар ўртасида тўйиб овқат емаслик борасида тенгсизлик мавжуд. Кавказ, Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг бошқа давлатларида эркакларга қараганда аёллар ўртасида озиқ-овқат билан етарлича таъминланмаганлик кўпроқ даражада эканлиги кузатилган.

Минтақада ортиқча вазн ва семиришдан азият чекаётган одамлар сони ортиб бораётгани ҳам жиддий ташвиш туғдиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2000-2016 йиллар давомида минтақада катта ёшдагилар орасида семириш ва болалар ўртасида ортиқча вазн даражаси тўхтовсиз ўсиб борганини маълум қилган. Унга кўра, минтақанинг тўртдан бир қисми – 200 млн атрофидаги одам семиришга юз тутган.

ОҚТ томонидан тайёрланган “2018 йилда Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишнинг минтақавий таҳлили” номли ҳисоботда овқатланиш рациони калорияси, тўйиб овқатланмаслик ва озиқланиш кўрсаткичи, бўй ўсишдан ортда қолиш ва тўхтаб қолиш, камқонлик, ортиқча вазн ва семириш, овқатланиш рационидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар таҳлили келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан