Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида мактабда ёмон баҳо олган 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди
12.12.2018 22:02,  
19

Оҳангарон шаҳар 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбасига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9-синф ўқувчисининг жонсиз танаси 10 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Дастлабки хабарларга кўра, марҳум ўғил бола ўзини дорга осган.

Бунга айнан нима сабаб бўлгани расман маълум эмас, айрим хабарларга кўра, ўқувчи ўша куни мактабда «2» баҳо олганидан тушкунликка тушгани айтилмоқда.

Тошкент вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 24-мактабнинг 10-синф ўқувчиси С.Н. 6 декабрь куни яшаш хонадонининг томида ўзини осиб қўйган эди. 27 ноябрь куни эса Шаҳрисабздаги 1-лицейнинг 6- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан