Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Сенат раиси​ ўзбек тилини абгор ҳолатга олиб келаётган мутасаддиларни танқид қилди
13.12.2018 12:06,  
14

2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлади. Ушбу санани муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ва тил ривожи билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг Тошкент шаҳрида, шунингдек, турли вазирлик ва идораларда ижро этилиши ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ўз маърузасида айтиб ўтди. 

Сенат раисининг мазкур мавзудаги танқидий фикрларини келтирамиз:

– Турли йиллар мобайнида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган 154 норматив - ҳуқуқий ҳужжатнинг иловалари давлат тилида тасдиқланмаган.

– 2018 йилда қабул қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари ва агентликларнинг 34 та қўшма қарори ҳам давлат тилида эмас. Бунинг устига, кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “Рус тилидаги матнга қаранг”, деган ҳаволаларнинг мавжудлигини эса давлат тилига ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолаш мумкин.

– Нафақат нодавлат телерадиоканаллари, балки Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида ҳам бошловчилар томонидан адабий тил қоидаларига зид равишда турли шева ларда сўзлаш салбий одат тусига айланмоқда.

– Телеканалларда эфирга берилаётган номи инглизча-ю, ўзи гўёки ўзбекча кўрсатувлар тил қоидаларига мутлақо ётлиги масъулларни ҳам, кўрсатувларни тайёрловчи қўштирноқ ичидаги “ижодкор”ларни ҳам ҳеч бўлмаганда уялтирмаяпти.

– Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида сабоқ олишни бошлаган ёш авлод бугун 23 ёшдан ошди.

– Фундаментал илмий, бадиий, сиёсий ва бошқа адабиётларнинг аксарияти эса кирилчада қолиб кетган. Оқибатда ҳаётнинг айни илм олишга зарурат ва иштиёқ туғилган жўшқин палласида аксарият ёшларнинг имконияти чекланиб қолмоқда. 

Н.Йўлдошев тилимизнинг абгор ҳолатга тушиб қолаётганига ўзимиздаги бепарволик ва эътиборсизлик сабаб бўлмоқда, деб алоҳида таъкидлади. 

Шу боис Сенат Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа масъул тузилмаларга шу каби кўплаб камчиликларни, давлат тили ривожига тўсиқ бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан