Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир янги қўмит ташкил қилинди
13.12.2018 12:09,  
6

2018 йил 12 декабрь куни «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қўмита ҳукуматнинг геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.

Фармонга мувофиқ:

радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давалат назорати ва текширувини амалга ошириш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини лицензиялаш қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Қўмита раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан