Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон маляриядан холи ҳудуд сифатида тан олинди
13.12.2018 13:52,  
4

Ўзбекистон Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан «маляриядан холи» эканини тасдиқловчи расмий сертификатни олди. БМТда мазкур ғалаба «ажойиб натижа» сифатида баҳоланди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

XIX асрнинг охирида Ўзбекистон пойтахтининг ўзида ва унинг атрофида деярли 40 минг киши маляридан вафот этган. 1943 йилда эса аҳолининг 10 фоизи маляриядан азият чеккан. Урушдан кейин ҳукумат бу касаллик билан фаол курашишни бошлади ва муваффақиятга эришди ҳам. Аммо 1960 йига келиб бу ҳаракатлар йўққа чиқди, дейилади хабарда.

Малярияга қарши курашишда Ўзбекистонга ВИЧ/ОИТС, сил ва малярияга қарши курашувчи Глобал фонд ҳамда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёрдам берди.

2010 йилда Туркманистонда малярия бутунлай тугатилди, келаси йилда эса Арманистонда. 2016 йилга келиб улар орасига Қирғизистон ҳам қўшилди. Бироқ катта масштабда қаралса, ютуқ у қадар кўп эмас. Глобал фонднинг ижрочи директори Питер Сандснинг айтишига қараганда, ҳар икки дақиқада бутун дунёда бир бола маляриядан вафот этмоқда. Баъзи давлатларда вазият ўнгланаётган бўлса, бошқаларида малярия кучайиб бормоқда ва дори воситаларига бўлган чидамлилига кучайиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан