Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижро органларини танқид қилди
14.12.2018 17:47,  
1

Қарши шаҳрида 14 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари йиғилиш бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари жойлардаги ижро органларини сусткашликка, жамоатчилик улардан талаб қилишда бефарқликка йўл қўяётгани учун танқид қилди.

“Халқимиз яхши яшашини, ривожланган давлатлар қаторига чиқишни истаймиз. Лекин ҳеч ким меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришмаган, эришолмайдиям! Президент келиб йўналиш беради, вазифа қўяди. Уларни ким амалга оширади? Одамлар қачон уйғонади? Биз анча нарсада кечикканмиз. Агар эндиям уйғонмасак олдимизга қўйган катта мақсадларимизга етолмаймиз. Биров келиб биз учун ҳеч нарса қилиб бермайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президент дунёдаги рақобатга муносиб бўлиш, бирни икки қилиш учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ёш ҳар куни ўқиши, ўзини қийнаши, изланиши кераклигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан