Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов вафот этди
14.12.2018 19:41,  
24

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди. Бу хабар "Ўзбекконцерт" давлат уюшмасида тасдиқланди.

Хонанда Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида "Hudo rahmat qilsin. Joylari jannatda bo’lsin" деб пост ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган.

1993 йилда "Обид-А" театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган. 

2006 йилдан Россия телевидениеси "Россия-1" телеканалининг "Эгри ойна" ("Кривое зеркало") ҳажвий кўрсатувида қатнашиб келган. Шундан сўнг, Обид Асомов бир неча йил давомида Ўзбекистон телевидениесида кўринмади. 

2018 йил 24 май куни Обид Асомов Ўзбекфильм қошидаги "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директори этиб тайинланганди.

Sof.uz таҳририяти марҳумнинг оила-азоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан