Мен шок ҳолатидаман: Россия халқ артисти Евгений Петросян Обид Асомов вафоти ҳақида

15.12.2018 | Жаҳон | 6522

Россия халқ артисти Евгений Петросян қизиқчи Обид Асомов вафотидан қаттиқ қайғуда эканлигини билдирди, деб ёзмоқда Sputnik.

"Бу янгилик мени шокка туширди. Чунки 10 кун олдин Тошкентда Обид Асомов билан бирга бутун бир кунни ўтказган эдик. Биз яна учрашишга келишиб олгандик. Ижодий режаларимиз бор эди... Бу шум хабарни тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Бу жуда оғир. Бу хабар - хато ёки нотўғри янгилик бўлишини истардим...

Доим хушчақчақ, фаол, баққуват бўлган инсон тўсатдан ўз ҳаётини якунлади. Унда қизиқчилик маҳорати Худодан эди. Бу ҳислат нафақат саҳнада, балки унинг ҳаётида ҳам кўринган. У жуда нозиккўнгил ва қувноқ одам бўлган. У нафақат кулдиришни биларди, шу билан бирга жуда хушмуомалали инсон эди. Унинг ички маданияти бор эди. Одамларни жуда ҳурмат қиларди. Бундай ахлоқий асосга эга бўлиш юморист учун жуда муҳим.

Обид Асомов менга "Ўзбекистонда мени ўзбек Петросяни деб чақиришади" деб кўп марта айтарди.  Асомов мен каби Ўзбекистонда фаол чиқишлар қиларди, у мендан кўп санъат услубларини олган. Кўп ёндошувларда бир-биримизга жуда мос тушганимиздан хурсанд бўлгандим", - дея хотирлади Петросян.

Россиялик сўз устаси эфир давомида Обид Асомов билан бирга яқин ойларда кино, телевидение, эстрадада “Петросян шоу” ёзиб олиш масалаларини муҳокама қилганганини ҳам айтди.  

"Мен Обид Асомовнинг катта оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. Улар ҳаммадан кўпроқ қайғуришади. Уларга куч тилайман. Обид Асомов доим хотирамизда қолади. Кўп видео-ёзувларимизда у ўз ижодий ҳаётини давом эттиради”, - деди гапи якунида Евгений.