Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил дунёда энг оммабоп бўлган сўз аниқланди
17.12.2018 22:16,  
33

Американинг Merriam-Webster луғати (Уэбстер луғати) 2018 йилнинг сўзи сифатида “адолат” (justice) сўзини танлади.

Жорий йилда ушбу сўз интернет фойдаланувчилари томонидан ўтган йилга қараганда 74 фоизга кўпроқ қидирилган.

Луғат муаллифлари сўзларига қараганда, “адолат” ва “адлия” каби маъноларни англатувчи justice сўзи ОАВларда Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви сабабли ёдга олинган.

Шунингдек, энг машҳур сўзлар ўнталигидан “миллатчилик” (nationalism), “ўзгача фикрловчи” (maverick),  “фойдасиз” (feckless) каби сўзлар ўрин олган.

2017 йилда Merriam-Webster талқинига кўра “феминизм” йил сўзига айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан