Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин АҚШга таҳдид қилди
18.12.2018 17:31,  
10

АҚШ ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқса, Россия ўз хавфсизлигини кучайтиришга доир қўшимча чоралар кўради, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин сешанба куни.

"АҚШ томонидан шартнома бузилиши ҳолатида эса, мен бу ҳақда омма олдида айтганман, ва яна бир бор тўғридан-тўғри баёнот қилишни зарур деб ҳисоблайман, биз, хавфсизлигимизни кучайтиришга доир қўшимча чораларни қабул қилишга мажбур бўламиз", - деди Путин РФ Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ДРСМД шартномаси шартларини бажариш учун Россиянинг икки ой вақти борлиги ҳақида баёнот қилган эди. У, агар бу рўй бермаса, Вашингтон ДРСМД бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишини айтган эди. Ўз навбатида, АҚШ Давлат котибининг халқаро хавфсизлик ва қурол-аслаҳалар назорати бўйича ўринбосари Андреа Томпсон АҚШ Россияни 9М729 (SSC-8) ракетасидан воз кечишга, ёки унинг тизимини учиш масофаси ДРСМД низомларини бузмайдиган қилиб модификация қилишга чақиришини айтган.

Сўнгги йилларда Москва ва Вашингтон бир-бирини РСМД шартномасини бузганликда мунтазам таҳдид қилиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан