Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон аёлларга кичик ёшдаги фарзандларини ташлаб четга кетишни таъқиқламоқда
18.12.2018 17:33,  
9

Агар Қирғизистонда қонунчиликка киритилган ўзгартишлар кучга кирса, ота-оналар уч ёшгача бўлган фарзандларини уч ойдан ортиқ муддатга ташлаб кета олмайдилар, деб таъкидлади "Ҳуқуқ маркази" жамоатчилик фонди директори Гулнора Шейшекеева.

Шейшекеева Sputnik мультимедиа матбуот-марказида "Қирғизистондаги мигрантларнинг фарзандларини қандай ҳимоя қилиш мумкин" мавзусида ўтказилган доира суҳбатида чиқиш қилди.

Шейшекееванинг сўзларига кўра, агар ота-оналар чет давлатга пул топиш илинжида чиқиб кетсалар, улар ишончнома имзолашлари керак бўлади. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати аниқ белгиланади.

"Уч ёшгача бўлган болага ишончнома муддати 3 ойгача, каттароқ ёшдаги болаларга - ярим йилгача этиб муддат белгилашни мўлжалламоқдамиз", - деб қайд этган аёл.

Режага мувофиқ, ишончнома муддатини масофадан туриб узайтириш мумкин. Агар ота-оналар чет элда узоқ қолиб кетадиган бўлса, шу билан бирга уларда ўз фарзандларини бирга олиб кетишга имконият бўлмаса, болаларни бошқа оилага доимий васийликка топшириш керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан