Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Трамадол»га «ўтириб» қолганлар: Тошкентда жиноий гуруҳ қўлга олинди
18.12.2018 20:42,  
6

​Тошкент шаҳар Чилонзор туманида наркотик моддалар ва уларнинг аналогларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 34 ёшли Мансур К. қўлга олинган. У текширилганда олдидан 138 қути “Трамадола Ланнахера” топилган. Мансур К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи бандига (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) биноан жиноий иш очилган.

Жиноий иш материалида келтирилишича, Мансур бир ўзи бўлмаган, у бу ишни Беҳзод исмли таниши билан амалга оширган. “Товар”ни Азизбек И. исмли шахсдан олишган.

Улар ҳар уччалови навбатдаги учрашуви вақтида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Сўроқ вақти ҳар уч шахс айбини тан олган ва кўп миқдорда “Трамадол” сотиб ургурганини айтишган. Ҳатто уларнинг фаолиятига бир маротаба вояга етмаган шахс ҳам жалб қилинган.

Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли Қобил А. “Трамадол”га “ўтириб” қолган бўлиб, у ҳар куни янги “доза” излаган ва қидирганини Мансур К.дан сотиб олган. У доимий харидор бўлиб, пули бўлмаганда ҳам Мансур Қобилга кўп миқдорда дори бераверган. Қобил ўз ўрнида ортиқча дорини қимматроққа сотган ва Мансурдан қарзини узган.

Қобил шундай савдоларнинг бирида “ўзини ҳимояга олиш” учун вояга етмаган ўғли Абдураҳмон С.дан фойдаланган. Бола ҳеч нимадан бехабар воқеа жойига келган ва отасидан бир нечта қутидаги “Трамадол”ни олган. Қобил харидорлари олдига борган, барчаси жойида эканига амин бўлгач, ўғлига телефон қилиб чақирган. Абдураҳмон воқеа жойига етиб келиб, отасига таблеткаларни бергач, ИИББ ходимлари Қобилни ҳисбга олган.

Ноқонуний препаратлар савдосига алоқадор олти киши ҳисбга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан