Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни узайтирди
19.12.2018 12:47,  
5

АҚШ 2017 йилнинг декабрь ойида Гулнора Каримовага қарши жорий этилган санкцияларни узайтирди. Бу ҳақда «Подробно» нашри хабар берди.

Санкцияларнинг узайтирилиши коррупцияда айблов ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ «Магнит актига» мувофиқ амалга оширилмоқда. Трампнинг қарорига мувофиқ чекловлар яна бир йилга узайтирилади.

«АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йилдаги буйруғини узайтирди» — дейилади Оқ уй матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу буйруқ асосида санкциялар инсон ҳуқуқларини бузган ва коррупцияда айбланган бир қатор шахсларга нисбатан жорий этилган.

Турли мамлакат фуқароларидан таркиб топган 13 нафар фуқаронинг рўйхати АҚШ молия вазирлиги сайтида эълон қилинган. Ушбу рўйхатда Гулнора Каримова ҳам бор.

Шунингдек рўйхатда Россия, Сербия, Хитой, Никарагуа, Жанубий Судан ва Покистон фуқаролари бор.

«АҚШ бу йўл билан Қўшма штатларнинг молия тизимини бу шахслардан ҳимоя қилмоқчи», — дейилади

Дональд Трампнинг санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги 20 декабрь 2017 йилда имзолаган буйруғида.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12 та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган.

Швейцарияда 777,8 миллион АҚШ доллар миқдорида пули мавжуд.

Каримовага қарши икки жиноий ишда давлат ва фуқароларга етказилган зарар миқдори 1,27 триллион сўмни, 1,6 миллиард АҚШ доллари ва 26,1 миллион еврони ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан