Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan автомобиллари учун 3 фоизлик аванс тўлови бекор қилинди
19.12.2018 12:58,  
5

Uzavtosavdo онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобиллари учун 3 фоизлик  миқдоридаги мажбурий бўнак тўловини бекор қилади.

“Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек “GM Uzbekistan” автомобилларини “Uzavtosavdo” онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3 фоиз миқдорида мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қиламиз”, - дейилган компания хабарида.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди.

Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3 фоиз миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.

Энди “GM Uzbekistan” автомобилларини “Uzavtosavdo” онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100 фоиз тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилни олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан