Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рақамни сақлаб қолган ҳолда операторни алмаштириш жорий этилади
19.12.2018 13:03,  
33

Ахборот коммуникациялари вазирлиги абонент рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини алмаштириш тартиби лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирди. Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари вазирликка мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифасини топширган эди.

Абонентга ўз рақами билан оператордан операторга ўтиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда. Буни 180 календарь кунда кўпи билан 1 марта амалга ошириш мумкин бўлади. Уяли алоқа операторлари пуллик асосда тегишли хизматни кўрсатадилар.

Қуйидаги жиҳатларни қоида сифатида белгилаш таклиф этилмоқда:

уяли алоқа операторлари учун ажратилган рақамларгина кўчириладиган рақамлар бўлиши мумкин. Рақам кўчирилганлиги натижасида рақамни териш форматини ўзгартиришга йўл қўйилмайди;

қатъий белгиланган телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш учун фойдаланиладиган рақамларни уяли алоқа тармоқларига кўчириш ва бунинг аксини бажариш тақиқланади.

Ушбу хизматларни кўрсатиш учун Кўчириладиган рақамларнинг марказлаштирилган базаси ташкил этилади. У уяли алоқа тармоқларида кўчирилган абонент рақамлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотлар базасини бошқариш аппарат-дастурий комплексидан ташкил топади.

Абонентнинг буюртманомаси асосида уяли алоқа операторлари уяли алоқа тармоқларида абонент рақамлари 1 иш куни ичида кўчирилишини таъминлайдилар.

Хизматдан фойдаланиш учун абонент қуйидаги усуллардан биридан фойдаланиб буюртманома бериши керак бўлади:

а) телекоммуникациялар тармоғига абонент рақами кўчирилаётган уяли алоқа оператори бош офисининг мижозларга хизмат кўрсатиш пунктига. Буюртманома белгиланган шаклда ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда берилади. Абонент рақами бошқа абонент номига расмийлаштирилган бўлса, унинг нотариал тасдиқланган ишончномасини тақдим этиш зарур;

б) телекоммуникациялар тармоғига абонент рақами кўчирилаётган уяли алоқа оператори сайтида электрон кўринишда.

Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган тақдирда, абонент бошқа операторнинг телефон рақами билан келган уяли алоқа оператори ушбу рақамни дастлабки операторга қайтаради.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан