Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда йиртқич қоплон уч ёшли болани ўрмонга олиб қочиб кетди
19.12.2018 17:13,  
42

Йиртқич қоплон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги уйлардан бирига кириб, ёш болани олиб кетиб қолди, деб хабар қилди NDTV телеканали.

Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари маълумотларига кўра,  йиртқич ҳайвон уйга кирганда уч ёшли Васим Акрам онаси билан ошхонада бўлган. Қоплон болага ҳужум қилиб, уни ўрмонга олиб қочади. Бир неча соатдан кейин болани бошсиз топилади.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, сўнгги икки ой давомида бу учинчи ҳолат.

Бундан аввал ҳудди шу туманда қоплон 7 ёшли болага ҳужум қилганди. Қўриқлаш хизмати ходими айтишича, йиртқич ҳайвонни тутиб олиш имкони бўлмади.

Ҳиндистонда 12-14 минг қоплон яшайди. 2017 йилда 430 бош қоплон ўлдирилганди. Кўпчилик браконьерларни қоплонларнинг териси қизиқтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан