Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон аҳолини қайта рўйхатга олишга тайёргарлик кўрмоқда
20.12.2018 14:55,  
12

Туркманистон ҳукумати 2022 йилга мўлжалланган навбатдаги аҳолини ва турар-жой фондини умумий рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш юзасидан ҳисобот берди.

17 декабрь куни хукумат мажлисида ҳисобот билан чиққан Статистика Давлат қўмитаси раҳбари Х.Гурбановнинг сўзларига қараганда, бу соҳада БМТ Тарақиёт Дастури ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда. Ўзининг ҳисоботида амалдор ҳамкорликнинг асосий йўналиши статистика давлат тизимини модернизация қилиш ва жаҳон тажрибасини қўллашдан иборат эканлигини таъкидлади.

Мамлакат давлат матбуотининг маълум қилишича, мазкуртадбир БМТ билан ҳамкорликда ташкиллаштирилади.

Шу билан бирга, БМТнинг 2005-2014 йилларда БМТга аъзо мамлакатларда аҳоли ва турар-жой фондини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорига биноан 2012 йилда Туркманистонда ўтказилган аҳоли рўйхати якунлари Статистика давлат қўмитаси томонидан эълон қилинмаган. Бундан аввал мамлакат расмийлари натижалар 2013—2014 йилларда эълон қилинишини ваъда қилган эди.

"Хроники Туркменистана" хабарига қараганда, 2012 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижалари 2015 йилда нашрга келиб тушган, унга кўра, Туркманистон аҳолиси беш миллиондан камроқ – 4 751 120 кишидан иборат бўлган. Сўнгги бор Туркманистон аҳолиси ҳақидаги маълумотлар 2006 йил июлида эълон қилинган эди, ўшанда мамлакат аҳолиси 6 миллион 836 500 кишидан иборат экани айтилганди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан кейин расмий маълумотлар эълон қилинмай қўйди. Ҳукуматнинг 17 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакат раҳбарияти республикада статистикани ривожлантириш заруриятини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан