Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев ҳақида фикрларини билдирди
20.12.2018 17:52,  
113

Миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Ушбу интервьюда Усмонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақидаги фикрларини ҳам айтиб ўтди.

«Биринчидан, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Бу Марказий Осиёдаги барча етакчилар томонидан тан олинмоқда. Аввалги бошқарув даврида жуда кескин вазият бор эди, душманликка ҳам бориб етганди: биродар дўстона давлатлар - Тожикистон, Қирғизистон билан чегаралар миналаштирилди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.

Иккинчидан, ҳозирда Вашингтон ва Москва билан тенг ҳуқуқли дўстга айланди.

Учинчидан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун Ўзбекистон халқаро майдонда рол ўйнай бошлади.

Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда», – дейди Усмонов.

Forbes: Мамлакатни демократлаштириш юз бермоқда, деб айта оламизми?

Алишер Усмонов: Бу нотўғри. Мен бу сўзни ёқтирмайман. Демократия ўзи нима? Бу халқнинг ҳокимиятни сайланганларга бериш ҳуқуқи. Кейинчалик бу сайланганлар баъзан ўзининг қолган умри давомида уни бошқаради. Президент Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор. Ишонаманки, у бу ишончни оқлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан