Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматовнинг сўнги огоҳлантиришини Нурафшон ХТБ эшитмаганга олмоқда
21.12.2018 11:28,  
28

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри таълим масканларида, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг охирги огоҳлантиришига қарамай, мажбурий обуна давом этмоқда.

"Мактабимиз раҳбарига обунага пул бериш ниятим йўқлигини тушунтира олмаяпман. Бизга маълум қилинишича, бугун, 21 декабр куни обуна бўйича охирги муддат қўйилган. Пул топширмаган мактаб раҳбарлари халқ таълими бўлимлари раҳбарлари томонидан "ўз хоҳиши билан ариза ёзишга" мажбурланиши кутилмоқда", - дейди мухбир билан интервьюда Нурафшон шаҳридаги таълим масканларининг бирида дарс берадиган ўқитувчи.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, Халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан шаҳардаги мактабларда мажлислар ўтказилди. Ушбу мажлисларда асосий масала сифатида давлат тасарруфидаги маҳаллий нашрларга обуна бўлиш ўртага ташланган. Бу тадбирлар гўёки ихтиёрий деб таъкидланаётган бўлса-да, ўқитувчиларнинг деярли барчаси бунга рози эмас. Аммо ишидан айрилиб қолишдан қўрқиб, раҳбар талабига бўйсунаётганлари ҳам топилмоқда.

Хусусан, тўлов суммаси 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача қабул қилинмоқда. Ҳозирга келиб ўқитувчиларнинг бир қисми ушбу тўловни мажбуран амалга ошириб ҳам бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сал олдин ХТБ раҳбарларига сўнгги огоҳлантириш мактубини йўллаган ва ўз мурожаатида ўқитувчилардан мажбурий обунага пул йиғишни тўхтатишни талаб қилган эди.

Нурафшон шаҳар ХТБ идоралари ходимлари Шерматовнинг бу огоҳлантириш хатидан хабари йўқдай. Шу боис шаҳар ХТБ мактаб директорлари ва ўқитувчиларни "обуна" каби масалалар билан овора қилишда давом этмоқда.

Хусусан, шаҳардаги айрим мактаб ўқитувчилари ҳали ҳам маҳалалардаги хонадонларни айланиб, ҳокимлик буйруқларини бажаришга мажбур бўлмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан боғланишга уриниш ҳеч қандай натижа бермади. Матбуот-хизмати томонидан тавсия этилган қисқа "1006" рақамидаги оператор овози "ҳозирда барча операторлар бандлигини ва сал кейин боғланишга уриниб кўриш" кераклигини айтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан