19 ноябрь санасида содир бўлган энг муҳим воқеалар

19.11.2016 | Блог | 864

19 ноябрь Григориан тақвимига кўра йилнинг 323 куни ҳисобланади. Ушбу кунда дунё ва Ўзбекистон тарихида содир бўлган энг муҳим воқеалар билан танишинг:

19 ноябрь – Ўзбекистон Қуролли Кучлари артиллерияси куни

•  461 йил – Ғарбий Рим империяси ташкил топди;

•  636 йил – Ироқдаги Қодисия жангида мусулмонлар қўшини Сосонийлар империясини мағлуб этди;

•  1493 йил – Христофор Колумб Пуэрто Рико оролига етиб борди;

•  1711 йил рус олими Михаил Ломоносов таваллуд топди

•  1881 йил – Украинанинг Одесса вилоятига метеорит тушди;

•  1912 йил – Биринчи Болқон урушида Усмонли давлати Македонияни қўлдан бой берди;

•  1917 йил – Ҳиндистоннинг учинчи бош вазири Индира Ганди туғилди;

•  1917 йил – Ўзбек давлат ва сиёсат арбоби Нуриддин Муҳитдинов таваллуд топди;

•  1946 йил – Афғонистон, Исландия ва Швеция БМТга аъзо бўлди;

•  1969 йил – америкалик астронавтлар Пит Конрад ва Алан Бин ой сатҳига қадам қўйишди;

•  1969 йил – Пеле ўзининг 1000 голини урди;

•  1977 йил – Мадейра оролида Португалияга қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 131 киши қурбон бўлди;

•  1985 йил – Женевада АҚШ президенти Роналд Рейган ва СССР раҳбари Михаил Горбачёв илк бор учрашди;

•  1991 йил – Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди;

•  1999 йил – Исатнбул шаҳрида бўлиб ўтган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик таҳскилоти йиғилиши Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади;

•  2002 йил – Престиж грек нефть ташувчиси Галиция қирғоқлари яқинида чўкиб кетиши оқибатида 76 минг кубометр нефть денгизга оқиб кетди;