Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонликлар ҳали ҳамон пахта теришмоқда
21.12.2018 14:09,  
13

Туркманистонда декабрь ойининг иккинчи ярмида ҳам пахта йиғим терим кампанияси давом этмоқда. Мустақил медиа нашрларнинг хабарини мамлакат қишлоқ хўжалик комплексига маъсул бўлган бош вазир ўринбосари Эсенмурад Оразгелдиев тасдиқлади.

Мамлакт қишлоқ хўжалик комплексига маъсул бўлган бош вазир ўринбосарининг 17 декабрь куни бўлиб ўтган ҳукуматнинг видеоселектор йиғилишида маълум қилишича, Ахал, Лебап, Марий ва Дашўғиз вилоятларида пахта йиғим терими якуний босқичга кирди.

Оразгелдиевнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда мамлакатда 1 миллион 99 минг 236 тонна «оқ олтин» етиштирилган. Мухбиримиз билан суҳбатлашган ижарачиларнинг айтишларича, минтақаларда пахта терими давом этмоқда, аммо оммавийлик касб этмаган. Уларнинг сўзларига қараганда, айни дамда далаларда қолиб кетган пахталар териб олинмоқда.

«Далаларда пахта йўқ. Бироқ этрап ва деҳқон бирлашмаларининг раҳбарлари охирги тола қолгунча пахта териб олиниши кераклигини айтишмоқда. Шу билан бирга бу йил терилган ҳосилни пахта базалари қабул қилмаслиги мумкинлигини ҳам айтишмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, бу йилги пахтани, у атиги 10-20 килограмм бўлган тақдирда ҳам уйимизда сақлашимиз керак экан, ҳосилни эса келаси йилда топширар эканмиз», - дейди ўз номини ошкор қилишни истамаган ижарачи “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Унинг қўшимча қилишича, шу кунларда, ҳаво ҳарорати 0 ва -2 даражага тушган вақтда пахта териш анча мураккаб экан. Бу йил Туркманистонда пахта мавсуми расман 31 август куни якунланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан