Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги тунги клубда 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади (видео)
21.12.2018 14:11,  
73

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси Мирзиёд Абидов жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 04:40 да Яккасарой тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клуби яқинида икки йигитга пичоқ билан зарба берган қизга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурига асосланиб, UzNews хабар берди.

Судланувчининг сўзларига кўра, жанжал эркакларнинг бири унинг онасининг оёғига тепганидан кейин содир бўлган. Н.Ш. жавобан Абдулла Юнусовнинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Бундан ташқари, уларни ажратмоқчи бўлган Сирожиддин Зуфаровни ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.

Н.Ш. қўлга олинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Судья Мирзиёд Абидовнинг ҳукмига кўра, 19 ёшли Н.Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми «г» (безорилик) банди билан айбдор деб топилган.

Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан