Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер кодексига қўшимча киритилди
22.12.2018 13:03,  
8

Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда деҳқон хўжалиги учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга ҳам берилади.

Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан