Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳукумати фаолиятини қисман тўхтатди
22.12.2018 15:16,  
1

АҚШ федерал муассасаларининг бир қисми молиялаштирилмагани учун фаолиятини қисқартирди. Бу президент Дональд Трамп ва демократлар ўртасидаги қарама-қаршиликни келтириб чиқарди.

Маҳаллий вақт билан ярим тунда ҳукуматни молиялаштиришни кўзда тутувчи еттита қонуннинг амал қилиш муддати тугади. Шундай қилиб, Давлат департаменти, Адлия вазирлиги, ички хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт вазирликлари ҳамда бир қатор маҳкамалар фаолиятини қисқартириши ва бир қисм ходимларини таътилга чиқариши лозим. Ҳукумат тармоқлари ўртасида бир тўхтамга келиш учун ҳали вақт бор — 24 ва 25 декабрь кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди, демак бюджетнинг йўқлигини 26 декабрдан амалда ҳис этиш мумкин бўлади. Агарда инқироз тезда бартараф этилса, ноқулайликни асосан рождество таътилига чиқиш ўрнига бюджет билан шуғулланишга мажбур бўладиган конгрессменлар ҳис этади.

Бюджет тақчиллиги Трампнинг 5 млрд долларни чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун бюджетга киритмасликка ҳаракат қилаётгани билан боғлиқ, демократлар эса бунга қарши. Вакиллар палатасида республикачилар президент талабини тўлдириб, қўшимча 5,7 млрд долларлик бюджетни тасдиқлади. Бироқ Сенатда ҳужжатни тасдиқлаш учун энг камида 60 овоз талаб қилинади, яъни республикачиларни демократларнинг ҳеч бўлмаса бир қисми қўллаб-қувватлаши лозим. Натижада юқори палата келишувга эриша олмади.

Республикачилар Трамп талаб қилган 5 млрд долларлик маблағсиз вақтинчалик бюджетни тасдиқлашни таклиф этди. Президент даставвал рози бўлди, бироқ кейин сўзида қатъий туриб олди ва бюджет имзоланмаслигини маълум қилди.

Жорий йилда АҚШ ҳукумати учинчи марта фаолиятини тўхтатди. Молиялаштиришни тўхтатиш — корхона ва муассасаларни зудлик билан ёпишни англатмайди — уларнинг айримлари, масалан, Давлат департаментида ҳисобида сарфланмаган маблағлар бўлиб, уларни ишлатиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан