Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Истанбулда Туркиядаги ўзбекистонлик талабаларнинг учрашуви бўлиб ўтди
23.12.2018 16:51,  
16

Туркия Республикасида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар 2018 йилнинг 23 декабрь куни Истанбул шаҳрининг Ускудар туманига боғлиқ Волида Султон кемасида «Талабалар учрашуви» ўтказди.

Учрашувда 250 га яқин талаба билан бир қаторда, Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон Ассоциацияси Туркия Вакиллиги, Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона вакиллари, ТБММ Туркия Ўзбекистон Дўстлик Гуруҳи раҳбари АК Партияси депутати Осман Метин, Туркиядаги университетларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилар, қатор университетлардан туркиялик меҳмонлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси талабалар жўрлигида ижро этилиши билан бошланди, ва Туркия Республикасининг мадҳияси янгради. 103 йил аввал Сариққамиш тоғларида ҳалок бўлган туркларнинг хотираси учун Қуръон тиловат қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, бир йиллик ўтмишга эга бўлган Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамиятининг фаолиятини кучайтириш, жамият орқали амалга оширилаётган ишлар ва истиқболда кўзланган мақсад ва вазифаларни кенгайтиришдир. Шунингдек, тадбир баҳонасида ёшларни ўзаро таништириш, талабалар ўртасида ҳамжиҳатликни орттириш, меҳнат учун Туркияга келган йигит-қизларда таълим олишга рағбат уйғотиш, мусофирчиликда дуч келган муаммоларни бартараф этиш йўлида амалий ёрдам беришдан иборат. Охирги йилларда табора ортаётган Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликда ёшларда иштирок этиш шуурини пайдо қилиш ва бунга шароитлар яратиш масалалари кўзланган.

Тадбир доирасида жамият етакчиси тарафидан вилоят вакилликлари қайтадан тайинланди. Санъаткор талабалар иштирокида ўзбекча куй ва қўшиқлар янгради. Қатнашувчилар учун кемада ёзилган дастурхонга ўзбек палови ва сомсаси тортиқ қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан