Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фоҳишаларга кўмаклашган профилактика инспектори 11 йилга қамалди
25.12.2018 12:26,  
34

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Марат Эргашев раислигида номусига текканликда айблаш йўли билан ўзгаларни қўрқитиш орқали уларнинг пулларини ўзлаштириб келган профилактика инспектори ва жиноий гуруҳ аъзоларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Судланувчи Пастдарғом туман профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган Аслиддин Муратов 2017 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг июнь ойигача жиноий шериклари билан олдиндан тузилган режа асосида бировнинг номусига текканлик айбини қўйиш орқали фуқароларга таҳдид қилиб келган.

Хусусан Аслиддин Муратов мўмай даромад топиш мақсадида 2018 йил февраль ойида ўзи ва Д.Т. билан биргаликда уюшган жиноий гуруҳ тузиб, унга Ш.Т., М.Т., Д.Т., Ф.Н., Л.Ж., Ф.Т. исмли шахсларни жалб қилган.

Фоҳишалар Пастдарғом туманидаги Кимё заводи атрофида ва Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонида эркакларга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилиб, Д.Т. истиқомат қилиб келган дала ҳовлига ёки унинг хонадонига олиб боришган.

Фоҳишалар эркаклар билан ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлишганидан сўнг, телефон орқали Д.Т., Ш.Т., Д.Т. ва Л.Ж.ларга хабар бериб, жинсий алоқада бўлган шахсларни қўрқитиб, номусига текканлиги ҳақида арз қилиши, баланд овозда дод солиш ва қўрқитиб таҳдид қилган.

Гуруҳ аъзоларининг режасига кўра, уларнинг устига бостириб кириши, содир бўлаётган ҳолатни видео тасвирга олиши, тузоққа илинган шахсларга ўзини М.Т., Ф.Т. ва Ф.Н.ларнинг акаси ёки турмуш ўртоғи сифатида кўрсатиб, хиёнат устида ва уй-жойга ғайриқонуний бостириб кирганликда айблаб туҳмат қилиб, ўзларини гўёки Пастдарғом туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилгандек кўрсатиб, аслида олдиндан келишилган жиноий режага кўра, профилактика инспекторини чақирган.

Аслиддин Муратов тузоққа тушган шахсларга қонуний чора кўриш баҳонасида хизмат хонасига олиб бориб, у ерда 1000 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача ёки 20 миллион сўмгача бўлган пул маблағини билан олиб келган.

Аслиддин Муратов Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 165-моддаси 3-қисми «в» банди ва 237-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан айбли деб топилиб 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ички ишлар тизими ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 11 йил 6 ой муддатга, худди шу моддалар асосида Д.Т. 9 йил муддатга, Ш.Т. 10 йил 6 ой муддатга, Л.Ж. 10 йил 1 ой муддатга, Д.Т. 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноий гуруҳ аъзолари ҳисобланган М.Т., Ф.Н. ҳамда Ф.Т.ларга нисбаттан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят Кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб 3 йил синов муддати белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан