Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда нечта чет эл раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди?
25.12.2018 18:09,  
12

Ўзбекистонда 2018 йилнинг ўтган 11 ойи давомида давлат раҳбарлари даражасида 21 та ташриф амалга оширилди. Бу ҳақда сешанба куни йил якунларига бағишланган брифинг давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди. 

Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга 13 та ташрифи (2 та давлат ташрифи - Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф - АҚШ ва Францияга, 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун) амалга оширилди.

Ўзбекистонга 8 та давлат (Афғонистон, Белоруссия, Миср, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия) раҳбарлари ташриф буюришди.

Умуман олганда 2018 йил мобайнида 30 дан ортиқ давлатлар ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан олий даражадаги музокаралар олиб борилди, 180 та икки томонлама шартнома ва келишувлар имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан