Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус йўловчилари эвакуация қилинди
25.12.2018 18:26,  
2

Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Акмолинск вилоятидаги трассада ёрдам сўраб мурожаат қилган 53 нафар автобус йўловчисини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилмоқда.

“Об-ҳавонинг ёмонлашуви сабаб 24 дан 25 декабрга ўтар кечаси, Акмолинск вилояти  фавқулодда вазиятлар департаментига «Петропавловск-Сариоғоч» йўналиши бўйича ҳаракатланувчи ва Бурабай тумани яқинида бўлган автобус йўловчилари иситиш пунктига жойлаштириш илтимоси билан мурожаат қилди. Автомобил салонида 53 киши бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоғи мактабига жойлаштирилди”, дейди Акмолинск вилояти ФВД мутахассиси Думан Далешов.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, уларнинг барчаси ётоқ ва озиқ-овқат билан таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан